Расман! Уилшер "Вест Хэм" аъзосига айланди

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби ҳамшаҳари "Арсенал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жек Уилшернинг трансферини эълон қилди.

Берилган хабарларга кўра 26 ёшли англиялик футболчи “болғачилар” билан 2021 йилга қадар шартнома имзолаган. Таъкидлаш керакки, “канонирлар” билан амалдаги шартномаси якунланган Уилшер “Вест Хэм”га эркин агент сифатида келиб қўшилди.

Маълумот учун, Уилшер асли “Арсенал” тарбияланувчиси ҳисобланади ва у ушбу жамоа сафида 2008 – 2018 йилларда тўп суриб, жами 197та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 14та гол ёздириб қўйишга эришди. У шунингдек Англия терма жамоасида ҳам 34та ўйинда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 2та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!