Расман! Усик Белью билан қачон куч синашиши эълон қилинди

WBC чемпиони Тони Белью, WBA, WBC, WBO ва IBF бўйича биринчи оғир вазн тоифасида (90,71 кг) мутлоқ жаҳон чемпиони Александр Усикга қарши жорий йилнинг 10 ноябрь куни рингга кўтарилиши расман эълон қилинди.

Айтиб ўтиш жоизки, ушбу жанг WBA, WBC, WBO ва IBF чемпионлик камарлари учун бўлиб ўтади.  

Маълумот учун, Усик июль ойида WBSS чемпиони Мурат Гассиевни мағлуб этиб мутлоқ чемпион номига сазовор бўлди. 

Тони Белью эса оҳирги жангида Дэвид Хэйни нокаутга учратганди.