Равшан Ҳайдаров: Тактикани ўйиндан олдин таркибга қараб аниқлаймиз

Хабарингиз бор, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Индонезияга жўнаб кетади.

Сафар олдидан терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров билан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун пойтахтимиздаги “Миран” меҳмонхонасида матбуот анжумани ташкил қилинди. Анжуманда бош мураббий Равшан Ҳайдаров ва футболчилар Жалолиддин Машарипов ҳамда Одилжон Ҳамробеков иштирок этишди. 
 
Равшан Ҳайдаров: Жамоамизда Азизжон Ғаниевнинг ўз ўрни бор, албатта, унинг жароҳати жиддийроқ бўлиб чиқди. Биз бундай ҳолатларга тайёргарлик кўрганмиз ва ҳар бир позицияда 2-3 нафардан мусобақага тайёр ўйинчиларимиз бор.
 
Вьетнамга асосий таркиб ўйинчиларининг юборилмаганининг сабаби Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кетяпти ва шу билан бир вақтда Суперлига ўйинлари давом этмоқда. Бундай ҳолатда жароҳатлар кўпайиб кетиши ва футболчиларда чарчоқ аломатлари пайдо бўлмаслиги учун ҳам Вьетнамга Олимпия терма жамоасига номзод ўйинчиларни юбордик.
 
Хужум ва ҳимоя чизиғидаги футболчиларга ишонаман. Мусобақада улар бизни уялтириб қўймайдилар деган умиддаман. Бу чизиқларда муаммо бўлмайди деб ўйлайман. Олимпия терма жамоасида бугунги кунда сардорлик боғичини ҳали ҳеч кимга топширилмади ва бу ишни жамоа билан келишган ҳолда амалга оширилади.
 
Фақат ҳужумда ёки фақат қарши хужумда ўйнайди деб айта олмайман, қарорни ҳар бир ўйиндан олдин жамоамизнинг ҳолати ва рақибга қараб танлаймиз ва хужум ҳамда ҳимоядаги балансни сақлашга ҳаракат қиламиз.
  
Одил Ҳамробеков: Осиё ўйинларидан юртимизга ёруғ юз билан қайтишимизга ишонаман. 
 
Ҳар бир профессионал ўйинчи танаффуссиз ўйнашга тайёр бўлиши шарт. Чунки бу бизнинг касбимиз. Танаффуссиз клубда ва терма жамоада тўп сураётган бўлсакда етарли даражада тикланишга улгурмоқдамиз. Шу сабаб Осиё ўйинларига жисмонан ва руҳан тайёр ҳолатда йўл оляпмиз
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!