Равшан Ҳайдаров бошлиқ олимпия термамиз "Металлург"га имкониятни бой берди

Бугун олимпиячиларимиз “Металлург” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказишди. ТТЙМИ стадионида кечган беллашувда бекободликлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Назорат ўйини
 
Ўзбекистон U-23 - "Металлург" 0:1
 
Гол: Зоҳид Абдуллаев
 
Ўзбекистон U-23 (биринчи бўлим): Ботирали Эргашев, Достон Турсунов, Рустам Ашурматов, Акромжон Комилов, Икром Алибоев, Хуршид Ғиёсов, Одил Ҳамробеков, Аббосжон Отахонов, Достон Ҳамдамов, Бобир Абдухолиқов, Жалолиддин Машарипов.
 
"Металлург" (биринчи бўлим): Жавоҳир Илёсов, Павел Смоляченко, Андрей Шипилов, Худойшукур Сатторов, Зоир Жўрабоев, Роман Жўраев, Муҳаммад Исаев, Зафар Тўраев, Отабек Зокиров, Камрон Саидазимов, Муҳаммаджон Султонов.

Эслатиб ўтамиз бугунги назорат ўйинидан кейин Осиё ўйинларида қатнашадиган терма жамоанинг якуний таркиби аниқланиши айтилган эди.
 
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоа аъзолари эртага кечқурун соат 21:00да Индонезияга йўл олишади.   
 
Осиё ўйинларининг футбол бўйича мусобақасига 14 август куни старт берилади. Терма жамоамизнинг Осиё ўйинларидаги тақвими:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!