Равшанбек Умурзоқов 22 февраль куни жанг қилади

  • 9 февраль, 2019, 12:37
  • 0
  • Бокс

Россия бокс федерацияси жорий йилнинг 22 февраль куни Екатеринбург шаҳрида профессионал чарм қўлқоп усталари ўртасида навбатдаши мусобақани ташкил қилади.

Мазкур жангда мамлакатимиз шарафини Равшанбек Умурзоқов (6-0-0) ҳимоя қилади. У ўзининг еттинчи жангини филиппинлик боксчи Римар Метудага (12-4-1) қарши ўтказади. Мазкур беллашув 8 раунд давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Равшанбек сўнгги марта ўтган йили ноябрь ойида венесуэлалик Кели Фигуероани (12-2-3) нокаутга учратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!