Рахим Стерлинг АПЛнинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланди

Кеча "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирган вингер Рахим Стерлинг Англия премьер-лигасидаги энг кўп маош оладиган футболчисига айланиб олди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра ҳафтасига 180 минг фунт маош оладиган 23 ёшли англиялик футболчининг маоши янги келишувга кўра деярли икки баробарга ошган. Ҳозирда унинг маоши 300 минг фунтни ташкил этади.

Маълумот учун, Стерлинг “шаҳарликлар” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум жами 14та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!