Рахим Стерлинг "Манчестер Сити"нинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланади
Аввал хабар берганимиздек "Манчестер Сити" клуби ҳужумчиси Рахим Стерлинг тез орада “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномасини узайтирали.
Goal.com нашри тарқатган хабар беришича 23 ёшли англиялик футболчи 2023 йилгача имзоланадиган янги келишувдан сўнг “сити”нинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланади. Унинг йиллик маоши 17,8 млн еврони ташкил этади.
Маълумот учун, айни дамда “Манчестер Сити” сафида энг кўп маош оладиган футболчи Кевин Де Брёйне (11,8 млн евро) ҳисобланади.
Фикрлар