"Реал" 19 ёшли "Рома" футболчисига қизиқиб қолди

Мадриднинг "Реал" клуби "Рома" ярим ҳимоячиси Никола Дзаньолонинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Sport.es нашри тарқатган хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “қироллик клуби” 19 ёшли италиялик футболчини жорий қишки трансферлар давридаёқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Бироқ, “бўрилар” ёш иқтидор эгасини қўйиб юбормоқчи эмас ва унг янги шартнома таклиф қилишмоқчи.

Маълумот учун, Дзаньоло жорий мавсум “Рома” сафида жами 15та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфер баҳоси эса 10 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!