"Реал" 2 нафар ҳимоячи билан шартнома имзолади
"Мальорка" клубиниг бирданига икки нафар ҳимоячиси "Реал"га кўчиб ўтди.
AS нашри тарқатган хабарга кўра Пабло Рамон ва Хави Синтесларнинг трансфери “қироллик клуби”га бор йўғи 1 миллион еврога тушган. Бироқ, улар мавсум якунигача "Мальорка" сафида қолишади.
Таъкидлаш керакки, юқорида номлари тилга олинган ҳар иккала футболчи ҳам Испания ёшлар терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Фикрлар