"Реал" 20 ёшли бразилиялик футболчига қизиқиб қолди

Мадриднинг “Реал” клуби скаутлари Бразилия бозорида ўзи учун маҳоратли футболчиларни излашда давом этмоқда.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” вакилларининг эътибори “Коринтианс” ярим ҳимоячиси Педриньо Делминога тушган. Айтиш керакки, ушбу футболчи универсал ҳисобланиб, керак вазиятда ҳужумнинг ҳар иккала қанотида, шунингдек ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ҳам тўп сура олади.

Таъкидлаш керакки, 20 ёшли бразилиялик футболчининг шартномасига кўра товон пули 50 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!