"Реал" 3 нафар ҳужумчининг номзодини кўриб чиқмоқда

  • 19 ноября, 2018, 21:59
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид клуби яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида ўз сафига янги ҳужумчи қўшиб олмоқчи.

Tecno

Sport.es тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” раҳбарияти айни дамда бу борада 3 нафар номзодни кўриб чиқмоқда. Булар Борхи Иглесиас ("Эспаньол"), Максимилиано Гомес ("Сельта") ва Эдинсон Каванилардир (ПСЖ).

“Реал” президенти Флорентино Перес қишда имкон қадар камроқ харажат қилишни режалаштирмоқда. Шу боис Кавани номзоди мадридликларга бироз қимматлик қилиши мумкин.

Перес бор эътиборини ёзги трансферларга қаратмоқда ва айнан мавсумлар оралиғида “Реал” йирик харидларни амалга ошириши кутилмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию