"Реал" Азарни ўз режалари билан таништирди

Мадриднинг "Реал" клуби мавсум якунлангач "Челси" вингери Эден Азарни сотиб олишга уруниб кўради.

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда “қироллик клуби” вакиллари 28 ёшли бельгиялик футболчи билан бу борада алоқага чиқишган ва уни ўз режалари билан таништиришган.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ўтган ёз ҳам Азарни сотиб олишга уруниб кўрган эди.

Маълумот учун, Азар жорий мавсум “Челси” сафида 28та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Transfermarkt тадқини бўйича эса унинг нархи 150 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!