“Реал” ЖЧ-2018да ўзини кўрсатган Колумбия терма жамоаси аъзосига таклиф тайёрламоқда

Мадриднинг “Реал” клуби ўтган мавсумни "Ривер Плейт" сафида ижарада ўтказган  "Порту" ярим ҳимоячиси Хуан Кинтерони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Берилган маълумотларга кўра “қироллик клуби” Колумбия терма жамоаси сафида ЖЧ-2018 мусобақаларида порлаган 25 ёшли футболчининг трансфери борасида тез орада “Порту”га 30 млн евролик таклиф юборади.

Маълумот учун, Кинтеро Россияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида 4та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!