"Реал" Мадриднинг "Жирона"га қарши қайдномаси эълон қилинди
Хабарингиз бор бугун “Реал” Мадрид Испания кубоги чорак финал жавоб баҳсида “Жирона” меҳмони бўлади. “Қироллик клуби” устози Сантьяго Солари эса ушбу ўйин учун қайдномани эълон қилди.
Дарвозабонлар: Кейлор Навас, Тибо Куртуа, Лука Зидан;
Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Начо Фернандес, Марсело, Серхио Регилон;
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Каземиро, Федерико Вальверде, Маркос Льоренте, Марко Асенсио, Иско, Дани Себальос;
Ҳужумчилар: Карим Бензема, Гарет Бэйл, Лукас Васкес, Винисиус Жуниор.
Эслатиб ўтамиз, "Жирона" - "Реал" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 01:30да бошланади. Ушбу жамоаларнинг Мадридда бўлган дастлабки ўйини 4:2 ҳисобида “Реал”нинг ғалабаси билан якунланган эди.
Фикрлар