“Реал” “Манчестер Сити” футболчисига асосий таркибдан жой ваъда қилди

“Реал” раҳбарияти “Манчестер Сити” ярми ҳимоячиси Браим Диасни таркибга қўшиб олиш ҳаракатларини бошлаб юборди.

“Қироллик клуби” раҳбарияти 19 ёшли Испания ёшлар терма жамоаси футболчисини яқинлашаётган қишки трансферлар мавсумида Мадридга олиб келишни режалаштирган. Аввалроқ трансфер мавсум охирида, футболчи эркин агентга айлангандан кейин амалга оширилиши айтилган эди.

Айни дамда бу футболчининг клублар ўртасидаги музокаралари ҳақида расмий маълумот берилгани йўқ. Бироқ “Реал” Диасга қишки трансферда ўтадиган бўлса, асосий таркибдан жой ваъда берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!