"Реал" Милинкович-Савич учун "Лацио"га қанча таклиф қилмоқчи?

Мадриднинг "Реал" клуби ўз сафига қўшиб олишни кўзаётган ярим ҳимоячи Сергей Милинкович-Савич учун "Лацио"га қанча маблағ таклиф қилиш борасида бир қарорга келди.

Football Espana нашрининг хабар беришича “қироллик клуби” 23 ёшли сербиялик футболчи учун римликларга 110 миллион евро (шундан 10 миллиони бонус) бермоқчи. Айтиш лозимки, мадридликлар Милинкович-Савичга лажакда 32 ёшли Лука Модричга муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Манчестер Юнайтед" Милинкович-Савич учун 150 миллионлик таклиф тайёрлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!