"Реал" Модрич борасидаги фикрини ўзгартирди

Мадриднинг “Реал” клуби хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич борасида ўз фикрини ўзгартирди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 33 ёшли футболчи билан яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ хайрлашмоқчи. Эслатиб ўтиш лозимки, мадридликлар ёзда Модрични “Интер”га қўйиб юборишни исташмаган эди.

Энди эса бу борада “Интер”дан ташқари “Ювентус” ҳам курашга қўшилди. А Сериянинг икки гранди яқинлашиб келаётган трансферлар даврида Модрич учун ўзаро кураш олиб боришади.

Маълумот учун, Модрич жорий мавсум жами 16та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!