"Реал" Неймар ёки Мбаппе билан ҳужумни кучайтирмоқчи

“Пари Сен-Жермен” етакчилари Неймар ва Килиан Мбаппе Мадриднинг “Реал” клубида фаолиятини давом эттириши мумкин.

Аввалроқ маълум бўлишича, УЕФА молиявий fair play қоидаларини бузмаслиги учун ПСЖга янги текширувларни жорий қилмоқда. Бунда УЕФА Неймар ва Мбаппенинг Париж клубига ўтишини текширади.

Манбада ёзилишича, ПСЖда вазиятларни “Реал” диққат билан кузатмоқда. “Қироллик клуби” бу икки ҳужумчининг бири билан ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи. Бироқ улардан бири янги жамоага ўтишни исташи керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!