"Реал" Солари борасида кутилмаган қарор қабул қилди

"Реал" Мадрид клуби раҳбарияти айни дамда жамоа бош мураббийи вазифасини вақтинча бажариб турган Сантьяго Солари билан амалдаги шартномани 2020 йилнинг ёзигача узайтирмоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес аргентиналик мутахассиснинг фаолиятидан тўлиқ қониқиш хосил қилмоқда ва айнан шу сабабли уни жамоада қолишини истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хулен Лопетегининг истеъфосидан сўнг жамоа бошқарувини олган Солари ҳозирча “Реал”да жами 4та ўйин ўтказди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди. Тўплар нисбати эса 15:2 мадридликлар фойдасига. Бундан аввалроқ эса "Реал" Солари билан мавсум сўнггигача шартнома имзолаши ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!