“Реал” бош мураббийлик учун яна бир номзод топиб қўйди
Яқиндагина Хулен Лопетегини истеъфога чиқарган Мадриднинг “Реал” клуби унинг ўрнига яна бир номзод топди.
ESPN нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” раҳбарияти “Монако”дан истеъфога чиққанига унча кўп бўлмаган Леонарду Жардимни ушбу лавозимга таклиф қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозимга асосий даъвогар ҳисобланган Антонио Конте ва Маурисио Почеттинолар айни дамда “Реал”ни бошқаришга рози бўлишмаган эди.
Маълумот учун, ҳозир “Реал”ни вақтинчалик Сантьяго Солари бошқариб турибди.
Фикрлар