"Реал" футболчилари Бэйлдан нега норози?
"Реал" Мадрид вингери Гарет Бэйл борасида “қироллик клуби”да норозиликлар кўпаймоқда.
El Chiringuito тарқатган хабарга кўра “Реал”нинг айрим футболчилари мушакларидан жароҳатланган 29 ёшли уэльслик футболчини “Реал Сосьедад”га қарши ўйинда иштирок этмаганидан норози бўлишмоқда. Уларнинг сўзларига кўра жамоанинг кўпчилик футболчилари жароҳатлари мавжудлигига қарамай муҳим ўйинларни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилишмоқда. Аммо, Бэйл бундай қилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” Ла Лиганинг ўтган турида ўз майдонида “Реал Сосьедад”га имкониятни бой бергач мусобақа жадвалида 5-ўринга тушиб кетди.
Маълумот учун, Бэйл жорий мавсум мадридликлар сафида жами 23та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар