Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Сантьяго Солари жорий йилнинг 12-22 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун қайдномани эълон қилди.

Унга кўра “қироллик клуби” ушбу мусобақада қуйидаги 23 нафар футболчи билан иштирок этади:

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Кейлор Навас, Кико Касилья;

Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Альваро Одриосола, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Начо Фернандес, Марсело, Серхио Регилон;

Ярим ҳимоячилар: Каземиро, Маркос Льоренте, Тони Кроос, Лука Модрич, Иско, Марко Асенсио, Дани Себальос, Федерико Вальверде;

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Гарет Бэйл, Винисиус Жуниор, Лукас Васкес, Мариано Диас.

Маълумот учун, ушбу мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланган "Реал" турнирдаги юришини ярим финал босқичидан бошлайди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98