"Реал" ўзининг аср аввалидаги антирекордини такрорлади

Биринчи бўлимдан сўнг москваликлар Фёдор Чалов ва Георгий Шенниковларнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишмоқда.

Сўнгги бор "Реал" ЕЧЛда ўз майдонида ўтган учрашувнинг биринчи бўлимида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганида "Бавария"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Бу баҳс 2000 йилда бўлиб ўтган эди.

Умуман олганда, "Реал" ЕЧЛда биринчи бўлимдан сўнг 2 та тўп фарқи билан мағлуб бўлган 12 баҳснинг якунида имкониятни бой берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!