"Реал" қишда Икарди учун "Интер"га 100 млн евро таклиф қилади
Мадриднинг "Реал" клуби қишки трансферлар даврида "Интер" форварди Мауро Икардини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.
Унга кўра “қироллик клуби” 25 ёшли аргентиналик футболчини ўзининг франциялик форварди Карим Бенземанинг ўрнига муносиб кўрмоқда. Бунинг учун эса “нерадзуррилар”га 100 млн евро таклиф қилмоқчи. Қайд этиш лозимки, Икардининг ўзи ҳам "Сантьяго Бернабеу"га кўчиб ўтишга рози.
Маълумот учун, Икарди “Интер” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 193та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 115та гол ҳамда 25та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар