"Реал" қишки трансферлар учун 200 млн евро сарфламоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби таркибни кучайтириш учун қишки трансферлар учун 200 миллион евро сарфлаши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Айни дамда “қироллик клуби”нинг давралар оралиғида амалга оширишни режалаштирган 3та трансфери маълум. Булар "Эспаньол" ҳимоячиси Марио Эрмосо, "Ривер Плейт" ярим ҳимоячиси Эсекьель Паласиос ва "Сантос" ярим ҳимоячиси Родриго Гоэслардир.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” жорий мавсумни жудаям омадсиз бошлаган ва натижада бу бош мураббий Хулен Лопетегининг истеъфоси билан якун топган эди. Саньтяго Солари бошчилик қилаётган жамоа эса айни дамда Ла Лига мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!