"Реал" скаутлари Испания термаси хужумчисини кузатишмоқда

Мадриднинг "Реал" клуби "Рома" хужумчиси Эдин Жекога қизиқиш билдирмоқда.

"Қироллик клуб"и жамоани тарк этган Криштиану Роналдуга ўринбосар излашни давом эттирмоқда.

"Реал" скаутлари 32 ёшли форвардни Испания - Босния ва Герцеговина ўртоқлик учрашувида кузатиб боришган. Шу қатори, скаутлар Жеконинг ҳаракатларини 27 ноябрь куни бўлиб ўтадиган "Рома" - "Реал" баҳсида кузатишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Эдин "Рома" сафида 2015 йилдан буён тўп тепади. Жорий мавсум Жеко 11 учрашувда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та голга ассистентлик қилишга муваффақ бўлган.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!