Ads

Италия терма жамоаси собиқ аъзоси Антонио Кассано футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

Айтиб ўтиш жоизки, 36 ёшли хужумчи 2016 йилдан буён бирор бир клуб аъзоси эмас. Антонио 2017 йилда икки маротаба бундай қарорга келгани ҳақида эълон қилганди.

Бир неча кунлар олдин футболчи "Виртус Энтелла" клуби сафида машғулотлар ўтказганди. Кассанонинг сўзларига кўра, бу якуний қарор.

- Оҳирги кунларда машғулотларда иштирок этишни хоҳламаётганимни тушуниб етдим. Футбол ўйнаш учун қобилият ва истеъдот даркор, шу қатори хоҳиш. Аммо бугунги кунга келиб олдимга бошқа мақсадларни қўйганман, - дея Антонионинг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia нашри.

Маълумот учун, Кассано фаолияти давоми "Реал", "Интер", "Сампдория", "Рома", "Милан" ҳамда "Рома" клубида тўп тепган.