"Реал" собиқ футболчиси фаолиятини якунлади

Голландия терма жамоаси собиқ футболчиси Рафаэл ван дер Варт профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

Мен барчасига нуқта қўйишни истайман, чунки футбол ўйнаб жароҳат олишни истайман. Фаолият юритган барча клубларимга, ўйинчилар ва мухлисларга миннатдорлик билдираман. Мен ҳозир жуда ажойиб вақт бўлганлигини ҳис қиляпман, — дейди 35 ёшли голландиялик футболчи.

Ван дер Варт Амстердамнинг "Аякс" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У айнан шу жамоада профессионал фаолиятини бошлаган. Шундан кейин "Гамбург", Мадриднинг "Реал", Лондоннинг "Тоттенхэм", Испаниянинг "Бетис", Даниянинг "Миттьюлланн" жамоаларида тўп сурган. Ёзда у Даниянинг бошқа бир клуби "Эсбьерг" билан шартнома имзолаб, 4 ўйин ўтказди.

Миллий терма жамоада эса у 109 ўйинда 25 голга муаллифлик қилган ва ЖЧ-2010 турнирида кумуш ва Европа чемпионати-2004да эса бронза медалини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!