"Реал" собиқ президенти: Роналдунинг сотиб юборилиши тарихий хато
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ президенти Рамон Кальдерон Хулен Лопетегининг истеъфога чиқарилгани ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Афсуски, бу Переснинг инжиқлигидир. Агар Лопетеги тўрт ой олдин жамоа учун тўғри келадиган мутахассис эди, энди у бу ўринга лойиқ эмас деб аташ нотўғри.
Флорентино Хулен билан Жаҳон чемпионатининг бошланишига икки кун қолганида шартнома имзолади ва Испания терма жамоасига катта зарар етказди. Бу вазиятда Лопетегини айблаш хатодир.
Тан олиш лозим, жамоанинг асосий муаммоси Криштиану Роналдунинг сотиб юборилиши, бу тарихий хато, - деди Кальдерон.
Фикрлар