"Реал" ва "Манчестер Сити" Диас трансфери бўйича келишувга эришди

“Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Браим Диас “Реал”га ўтишга яқин турибди.

Клублар футболчининг трансфери борасидаги шартлар бўйича келишувга эришган. 19 ёшли испаниялик футболчи Мадрид жамоасига 15 миллион евро эвазига ўтади. Трансфер январда амалга оширилади.

Диас “Реал” билан олти йиллик шартнома имзолайди ва йилига 3,5 миллион евро ишлайди. Унинг “қироллик клуби”га ўтганлиги расман кейласи ҳафта эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” Диасни 2014 йилда “Малага”дан 350 минг еврога харид қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!