“Реал” яна камида 10 йил Adidas либосларида тўп суради, чунки...
Мадриднинг "Реал" клуби ўзининг техник ҳамкори ҳисобланган Adidas компанияси билан ҳамкорликни яна узоқ йиллар давом эттирмоқчи.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра немис ишлаб чиқарувчиси ва “қироллик клуби” тез орада ўзаро 10 йиллик келишув имзолашади. Унга кўра “Реал” йилига Adidas’дан 110 млн евро маблағ олади. Таъкидлаш керакки, Adidas айни дамда мадридликларга йилига 52 млн евро тўлайди.
Шартномадаги маблағнинг бу қадар кескин оширилишига сабаб сифатида бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг “Реал”га ўз хизматларини таклиф қилаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” ва Adidas 1998 йилдан буён доимий ҳамкорлик қилиб келишмоқда.

Фикрлар