“Реал” январда ҳимоячисини ортга қайтаради
Мадриднинг “Реал” клуби қишки трансферлар мавсумида ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирган, дея хабар беради Marca нашри.
“Қироллик клуби”нинг асосий “нишони” “Эспаньол” ҳимоячиси Марио Эрмосо бўлиб турибди. Ўйинчи бу мавсум ажойиб ўйинлари билан эътиборга тушган ва Испания терма жамоасининг тез орада Босния ва Герцеговина ҳамда Хорватияга қарши ўйинлари учун қайдномадан ўрин олгна.
Эрмосо “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Эспаньол”га 2017 йил ёзида ўтган эди. “Қаймоқранглилар” уни январда 7,5 млн еврога харид қилиши мумкин.
Фикрлар