"Реал"да юзага келган муаммолар фонида "Челси" Азар билан шартномани узайтириб олмоқчи
Лондоннинг "Челси" клуби ўз етакчиси Эден Азар билан амалдаги шартномани узайтиришга умид қилмоқда. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Унга кўра “аристократлар” бельгиялик футболчини сотиб олишни режалаштираётган “Реал”да содир бўлаётган ҳолатлардан унумли фойдаланиб, у билан келишувни узайтириб олишмоқчи. Эслатиб ўтиш лозимки, Азар бундан аввалроқ болалигидан “Реал”га ишқибозлик қилишини ва у ерда ўйнаш унинг бир умрлик орзуси экани ҳақида айтиб ўтган эди. Шу боис у ҳозир “қироллик клуби”дан аниқ таклиф бўлишини кутмоқда.
Маълумот учун, Азар жорий мавсум “Челси” сафида жами 11та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар