"Реал"нинг "Виктория Плзен"га қарши қайдномаси эълон қилинди

Сантьяго Солари бошчилигидаги “Реал” мураббийлар штаби ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган “Виктория”га қарши баҳс учун қайдномани эълон қилди.

Чехияга йўл олган 20 кишилик таркибдан Дани Карвахаль, Марсело, Хесус Вальехо, Рафаэль Варан ва Мариано Диас каби футболчилар жой олишмади.

Дарвозабонлар: Кейлор Навас, Тибо Куртуа, Кико Касилья;

Ҳимоячилар: Серхио Рамос, Начо Фернандес, Альваро Одриосола, Серхио Регилон, Хави Санчес;

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Маркос Льоренте, Иско, Марко Асенсио, Дани Себальос;

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Гарет Бэйл, Лукас Васкес, Винисиус Жуниор.

Маълумот учун, "Виктория Плзень" - "Реал" учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!