"Реал"нинг асосий дарвозабони номаълум муддатга сафдан чиқди

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

26 ёшли бельгиялик футболчи сон мушакларидан жароҳат олган. Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши ҳозирча маълум эмас.

Шу боис айтиш мумкинки энди мавсум бошидан буён заҳирада қолаётган Кейлор Навасда ўзини кўрсатиш учун имконият пайдо бўлади.

Маълумот учун, Куртуа жорий мавсум “Реал” сафида жами 21та ўйинда иштирок этди ва ўз дарвозасидан 27та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!