"Реал"нинг куни Зиданга қолди

"Реал" дарвозабони Кейлор Навас жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Қайд этиш лозимки, жамоанинг асосий дарвозабони Тибо Куртуа ҳам жароҳатидан тўлиқ тикланиб улгармагани учун бугун Ла Лиганинг 21-тури доирасида “Севилья”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда майдонга тушолмайди.

Энди “қироллик клуби” бу борада жамоанинг учинчи дарвозабони ҳисобланган Лука Зиданнинг хизматларига таянишга мажуб бўлади.

Маълумот учун, Зидан жорий мавсум “Реал Б” жамоасида 18та ўйинда иштирок этди ва шуларнинг 4тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Севилья” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 20:15да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Мурат Маткаримов
19/01/2019 15:29
Севильяга омад