"Реал"нинг қишки трансферлар давридаги илк хариди ким бўлади?

Хорижий нашрлар “Реал” Мадриднинг қишки трансферлар давридаги илк хариди ким бўлишини аниқлашди.

Goal.com тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” тез орада Аргентинанинг “Ривер Плейт” клуби ярим ҳимоячиси Эксекиэль Паласиоснинг трансферини эълон қилади. Бу 24 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Либертадорес кубоги финалидан сўнг содир бўлади.

Мадридликлар 20 ёшли аргентиналик футболчи учун 25 млн евро тўлайди.

Маълумот учун, Паласиос “Ривер Плейт” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 41та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!