Рэмси "Ювентус" билан келишувга эришди

“Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи жорий йил ёзида эркин агент сифатида “Ювентус” таркибига қўшилади.

Маълум бўлишича, уэльслик футболчи туринликлар билан беш йиллик келишувга эришган ва шартноманинг умумий нархи 40 млн евро атрофида.

Шундай қилиб, 28 ёшли футболчи “Ювентус”да Криштиану Роналдудан кейин энг кўп маош оладиган футболчига айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!