Рэмзи "Ливерпул"га керак эмас
“Ливерпуль” “Арсенал” ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзининг трансферига қизиқиш билдирмаяпти. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ мерсисайдликлар ёзда “канонирлар” билан шартномаси якунига етадиган 27 ёшли уэльслик футболчини ўз сафларида кўриш ниятлари борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Таъкидлаш лозимки, Рэмзи бундан аввалроқ мавсум якунида “Арсенал”дан кетишини тасдиқлаган эди. Унга шунингдек “Манчестер Юнайтед” ва “Милан” клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.
Фикрлар