Рэмзи Лондонда қолади
Уэльслик футболчининг хизматларига Туркия клублари, шунингдек «Барселона», «Лацио», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари қизиқиш билдиргани борасида хабарлар тарқалган эди.
Mirror хабарига кўра, "тўпчилар" Рэмзи катта маош сўраётганига қарамасдан, келишувни узайтиришга ишонмоқда.
Маълумот учун, Рэмзи 2008 йил "Кардифф Сити" сафидан "Арсенал"га келиб қўшилган эди ва жамоа билан уч марта Англия кубогида зафар қучди.
Ўтган мавсум эса АПЛда 24 беллашувда иштирок этиб, 7 та гол киритди ҳамда 8 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар