Рэмзи «Ювентус»га нима бера олади? (Эркин Ғайбуллаев блоги)

Сўнгги вақтларда Аарон Рэмзининг «Ювентус» сафига мавсум якунида ўтиши ҳақидаги хабарлар тобора аниқлашиб бормоқда. «Арсенал» билан шартномаси ўз ниҳоясига етадиган футболчи “кекса синьора” учун нима бера олиши мумкин?

Бир неча йиллар давомида уэльслик футболчи «тўпчилар» учун 354 ўйин ўтқазиб 61 гол уришга эришди. Бундай кўрсаткич билан у ҳужумкор ярим ҳимоячи эканлигини исботлади.

Аммо Рэмзи Аллегри қўли остида уч хил ўйин схемасида ўйнашига тўғри келади. Антонио Контедан жамоани қабул қилиб олганида Аллегри 3-5-2 ни ишлатган бўлса, сўнгги йилларда 4-2-3-1 ўйин услубидан кенг фойдаланди. Бу йил эса Криштиану Роналдудан максимал фойда олиш учун 4-3-3 ни қўлламоқда.

Бу Рэмзига мос тушиши мумкин. 28 ёшли ярим ҳимоячи анча мослашувчан ҳисобланади. Уэльс термаси учун ҳам бир қанча ўйинларда «алдамчи ўнлик» вазифасида ўйнашга улгурди.

Аммо у «Юве»нинг ажойиб ярим ҳимоячилари билан ҳам чиқишиб кетиши керак бўлади. У бўлажак клубдошлари билан қандай мослаша олади?

  1. Техник қобилият

Миралем Пьянич «Ювентус» ярим ҳимоясининг муҳим вакили ва узатмалар устаси ҳам ҳисобланади. Босниялик футболчи А Сериянинг ҳар бир ўйинида 67.2 пас бермоқда ва шундан 92 % муваффақиятли чиқмоқда.

Агарда Рэмзи орқадан туриб пас узатиш бўйича биринчи бўлишни истаса, Пьяничнинг вазифасини эгаллаш учун қаттиқ меҳнат қилишига тўғри келади. У Премьер Лиганинг жорий мавсумида ўртача 23.7 узатмани амалга оширган, 80.8% омадли чиққан.

У кўпроқ Сами Хедирага рақобатчи бўлиши мумкин. Аммо германиялик футболчи бу мавсумда жароҳати сабаб А Сериянинг атиги олти учрашувида майдонга тушган. Бу ўйинларда Хедира бир ўйинда ўртача 35 узатмани амалга оширган ва 86.2 % муваффақиятли чиққан.

  1. Химоявий қобилият

Аллегри клуб ярим ҳимоясида Эмре Жан, Блэз Матюиди ва Родриго Бентанкурлар ўртасида ротация ўтказмоқда.

Текин транфсер эгаси Жан Туриндаги ҳаётга киришиб кетишда қийналмоқда. У бу мавсумда 1.6 та ҳужумни тўхтатмоқда. Бу юқорида тилга олинган ярим ҳимоячилар ичидаги энг паст кўрсаткич.

Бу позицияда Рэмзининг асосий рақиби Бентанкур бўлади. У ўртача 2.2 марта рақибни тўхтата олган.

Матюиди эса Бентанкурдан кейин келади. Унинг кўрсаткичи 2.1 ни ташкил қилади. Франциялик ярим ҳимоячи ушбу вазифани Жаҳон Чемпионатида аъло даражада уддалади ва Поль Погбанинг эркин ижодкор бўлишига сабаб бўлди.

  1. Сўнгги пас

Бу вазифа Рэмзига жуда мос тушади. Премьер Лиганинг жорий мавсумида унинг ҳисобида олти голли узатма бор. А Сериянинг бу мавсумида «Юве»нинг барча ярим ҳимоячиларини қўшиб ҳисоблаганда ҳам уэльслик футболчининг кўрсаткичига етмайди.

Бентанкур ва Матюиди гол уриш бўйича Рэмзи (2) билан тенг. Аммо Рэмзи Лондондаги фаолияти давомида бу топшириқни муносиб уддалашини исботлаб бўлган.

Аллегри 4-2-3-1 дан фойдаланганда «ўнлик» вазифада кўпроқ Пауло Дибала ўйнайди. Аргентиналик футболчининг Чемпионлар Лигасидаги спорт формаси аъло даражада. У тўрт ўйинда беш гол уришга эришди. Клуби учун эса барча мусобақаларда 7 голга узатма берди.

4-3-3 да эса йўллар Рэмзига очилиши турган гап. Бу тизим «Арсенал» вакили учун идеал тактика ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
18/01/2019 22:07
Манимча рэмзи хужумларни разгонять килиш учун олинаётганга ухшайди.