Рэмзи "Ювентус"га ўтади
Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи катта эҳтимол билан фаолиятини "Ювентус"да давом эттиради.
Express нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли уэльслик футболчи туринликлар билан 2023 йилга қадар шартнома имзолайди. Унинг йиллик маоши эса 8 млн евро бўлади.
Қайд этиш лозимки, Рэмзининг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва шу сабабли у мавсум якунлангач “Юве” сафига мутлақо текинга кўчиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ПСЖ Рэмзига 1,5 йиллик шартнома таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар