Рэмзи ёзда "Арсенал"дан кетади
Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи “канонирлар” сафини тарк этишга тайёр. Бу ҳақда La Repubblica нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага “Милан”дан жиддий таклифлар бўлмоқда. 28 ёшли уэльслик футболчининг агенти аллақачон “Арсенал” раҳбарияти билан учрашиб, мижозининг 2019 йил июнда бошқа жамоага ўтиши борасида келишувга эришган.
Маълумот учун, Рэмзи “Арсенал” сафида 2008 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум АПЛда 15та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар