Рэмзига яна бир гранд клуб қизиқиб қолди
Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи "Бавария"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
Express нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди мавсум якунида “канонирлар” билан шартномаси тугайдиган 27 ёшли уэльслик футболчи билан қишки трансферлар давридаёқ келишувга эришиб олмоқчи.
Қайд этиш лозимки, Рэмзига "Бавария"дан ташқари шунингдек "Манчестер Юнайтед", "Милан" ҳамда "Реал" клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.
Маълумот учун, Рэмзи жорий мавсум “Арсенал” сафида жами 14та баҳсда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар