“Ривер Плейт” 350 минг евро жарима тўлайдиган бўлди
Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) Либертадорес кубоги жавоб финали олдидан "Бока Хуниорс" автобусига ҳужум қилгани ва стадион атрофида тартибсизликлар келтириб чиқаргани учун "Ривер Плейт"га қандай жазо қўллаши маълум бўлди.
Унга кўра “Ривер Плейт” 350 минг евро жарима тўлайди. Бундан ташқари Либертадорес кубогининг келаси мавсум 2та уй учрашувини мухлисларсиз ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, айнан “Ривер Плейт” мухлислари 24 ноябрь куни рақиб жамоа аъзолари ўтирган автобусни тошбўрон қилишган ва натижада "Бока Хуниорс"нинг айрим футболчилари жиддий жароҳат олишган эди.
Энди қолдирилган финал ўйини 9 декабрь куни Мадриддаги “Саньтяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар