Роберто Карлос Ўзбекистонда!

Аввал хабар берилганидек бугун жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос пойтахтимизга ташриф буюрди.

Бразилиялик жаҳон чемпиони Ислом Каримов номидаги "Тошкент Халқаро аэропорти"да тантанали кутиб олинди.
 
Энди "Реал" Мадрид клуби афсонаси иштирокида соат 12:00да ёш футболчилар учун ЎФА майдонида мастер-класс ташкил этилади. Кейин шу ернинг ўзида фахрий футболчилар иштирокида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Учрашув 10 дақиқадан 2та тайм давом этади. Роберто Карлос ҳар иккала жамоа таркибида битта таймдан майдонда тўп суради.
 
Соат 15:00да Роберто Карлос А.П.Хлебушкина номидаги Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, у ердаги тарбияланувчилар билан учрашади ва уларга совғалар тақдим қилади. Соат 16:00да эса Миллий олимпия қўмитасида Роберто Карлос билан матбуот анжумани ташкил этилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!