Роберто Манчини: Энди бор эътиборимизни Польшага қарши бўладиган ўйинга қаратамиз

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини кеча Украинага (1:1) қарши бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугунги ўйинда кўпроқ гол уришга ҳақли эдик Энди биз ушбу ўйиндан тегишли ҳулосалар чиқаришимиз ва олға қадам ташлашимиз керак. Жамоамиз бундан буён ҳужумда янада аниқроқ ўйнаши ва яратилган имкониятлардан фойдаланиши керак. Бизда Польша билан ўйингача яна 4 кун бор ва биз бор эътиборимизни ушбу ўйинга қаратишимиз лозим”, - дейди Манчини.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси ўз майдонида қаторасига бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозона олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!