"Рома" Конте билан музокаралар олиб бормоқда

“Челси” клуби собиқ устози Антонио Конте “Рома”ни бошқариши мумкин. Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, Италия клуби 49 ёшли мутахассис билан музокаралар олиб бормоқда.

Бироқ италиялик мутахассис Рим клуби билан шартнома имзолашга шошилмаяпти ва ПСЖ ёки “Манчестер Юнайтед”дан таклиф келишини кутмоқда.

Аввалроқ Конте “Реал”ни бошқаришга яқин келган эди, аммо томонлар шартнома шартлари борасида келиша олишмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!