"Рома" ва "Интер" Мексика терма жамоаси етакчиси учун кураш бошлади
Италиянинг икки гранди - "Интер" ва "Рома" Мексика терма жамоаси ҳамда "Порту" клуби ярим ҳимоячиси Эктор Эрреранинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра юқорида номлари тилга олинган ҳар иккала клуб ҳам футболчини ёзги трансферлар давридаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи. Айтиш лозимки, 28 ёшли мексикалик футболчининг “аждарлар” билан амалдаги шартномаси келаси йил ўз ниҳоясига етади. Бироқ, шундай бўлсада португалияликлар унинг учун шартномада келтирилган 40 млн евролик товон пулини тўлашларини талаб қилмоқда.
Маълумот учун, Эррера ўтган мавсум “Порту” сафида жами 42та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар