Романьоли 2009 йилдан буён "Милан"да ҳеч ким қила олмаётган ишни қилди

Хабарингиз бор кеча "Милан" А Сериянинг 1-тур қолдирилган баҳсида "Женоа"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу ўйинда “россонерилар” ҳимоячиси Алессио Романьоли ҳам ўз жамоаси, ҳам рақиб жамоа дарвозасини ишғол этиб ўзининг тўпурарлик қобилиятини намоён қилди. Эътиборлиси, 23 ёшли футболчи шу тариқа “Милан”нинг А Серияда сўнгги 9 йилда илк бор бир ўйинда ҳам рақиб дарвозасини, ҳам ўз дарвозасини ишғол этган илк футболчига айланди.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундай ҳолат сўнгги бор 2009 йилда содир бўлган эди. Ўшанда “Милан” ҳимоячиси Тиаго Силва "Лацио"га қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол этиш билан бирга, ўз дарвозасига ҳам гол киритиб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!